“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ташкил

этиш ва ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ўртасида ҳар бир фан йўналишида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

 

I.Умумий қоидалар

  1. Юқори малакали педагогларни аниқлаш ва рағбатлантириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, таълим ва тарбия соҳасидаги инновация технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш,умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқитувчиларнинг касбий ўсиши ва маҳорати ошишини рағбатлантириш кўрик-танловни ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
  2. Кўрик-танловнинг асосий вазифаси:

умумий ўрта таълим мактабларининг педагоглари орасидан фанлар бўйича илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш;

улардаги ижодий қобилиятларни, касбий маҳоратининг руёбга чиқишига кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш, уларнинг ўз методик мактабини яратишга йўналтириш;

умумий ўрта таълим мактабларида ҳар бир фандан дарс бераётган ўқитувчилар орасидан юксак касб маҳоратига эга бўлган, ўз фанининг, мутахассислигининг ҳақиқий эгаларини саралаб олиш;

таълим-тарбия жараёнида самара берадиган муқобил методларни ҳамда технологияларни аниқлаш;

педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш;

ўқитувчи-устознинг юксак маънавияти, маънавий-ахлоқий фазилатлари ҳамда унинг ташаббускор ва ижодкорлигини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш.

  1. Кўрик-танлов асосан очиқ- ойдин, иштирокчига қўйиладиган балларни биргаликда муҳокама этиш ва қарорни биргаликда қабул қилиш, ҳамда иштирокчиларга қўйиладиган талаб ва яратилган шароит бир хиллик тамойилда ташкил этилади.

 

II. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби

4. Кўрик-танлов ўрта таълим мактабларининг ўқитувчилари ўртасида (умумий ўрта таълим мактабларнинг ўқув режасидаги) фанлар кесимида ўтказилади.

5. Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилади:

а) 1-босқич – умумий ўрта таълим мактабларида;

б) 2-босқич -туман (шаҳар) миқёсида;

в) 3-босқич – вилоят миқёсида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида;

г) 4-босқич – республика миқёсида.

6. Кўрик-танловнинг биринчи (мактаб) босқичида олий маълумотли камида беш йил (сўнги уч йил узлуксиз умумтаълим мактабида ишлаган бўлиши шарт) педагогик иш тажрибасига эга бўлган олий, биринчи, иккинчи тоифали ўқитувчилар иштирок этади. Навбатдаги босқичларда фақат 1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлган ўқитувчилар қатнашади.

Ғолиблар (1-, 2-, 3-ўрин) 76-100 балл тўплаган ўқитувчилар орасидан аниқланади.

7. Вилоят, Республика тасарруфидаги мактабларнинг ўқитувчилари туман (шаҳар) босқичида қатнашмасдан тўғридан-тўғри жойлашган ҳудудида 3-босқичда иштирок этади.

8. Кўрик-танловнинг ҳар бир босқичида ғолиблар фанлар бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади.

 

 

III. Кўрик-танловнинг биринчи босқичини ўтказиш тартиби

9. Кўрик-танловнинг биринчи (умумий ўрта таълим мактаби) босқичини ўтказиш масъулияти умумий ўрта таълим мактаби директори зиммасига юкланади.

10. Биринчи босқич иштирокчилари учун топшириқлар умумий ўрта таълим мактаби директори буйруғи билан ташкил этилган ташкилий қўмита томонидан тайёрланади. 

11. Кўрик-танловнинг биринчи босқичида ҳар бир белгиланган фандан мактабдаги (метод бирлашма хулосаси асосида) ўқитувчилар иштирок этиши мумкин.

12. Кўрик-танловнинг умумий ўрта таълим мактаб босқичига номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:

иштирокчининг аризаси;

методик портфолио;

Очиқ дарс мавзуси, синфи, фани кўрсатилган буюртмаси ва дарс ишланмаси.

13. Кўрик-танловнинг мактаб босқичида ҳар бир фандан ғолиблар аниқланади, дастлабки босқич натижалари Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига кейинги босқичда қатнашиш учун умумий буюртма ва ҳужжатлар хамда ташкилий қўмита қарори билан юборилади.

 

IV. Кўрик-танловнинг иккинчи (туман) босқичини ўтказиш тартиби

14. Кўрик-танловнинг иккинчи (туман) босқичини ўтказиш масъулияти Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирлари зиммасига юкланади.

15. Иккинчи босқич иштирокчилари учун топшириқлар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими ташкилий қўмитаси томонидан тайёрланади.

16. Кўрик-танловнинг иккинчи босқичида ҳар бир мактабдан белгиланган фанлардан 76 балдан юқори балл тўплаган бир нафардан ўқитувчилар иштирок этиши мумкин.

17. Кўрик-танловнинг туман босқичига номзодлар белгиланган муддатда қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:

таълим муассасасида ўтказилган кўрик-танлов натижаси бўйича ташкилий кўмита баённомаси;

ўқитувчининг фаолияти ҳақида маълумот;

иштирокчининг аризаси;

инновацион педагогик лойиҳа.

18. Кўрик-танловнинг туман босқичида ҳар бир фандан 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари аниқланади, натижалари Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими кенгашида муҳокама қилинади ва ўтказилган фанлардан 1-ўринни эгаллаган ғолибларни навбатдаги (вилоят) босқичида қатнашиши тўғрисида қарор қабул қилинади.

Тумандан ялпи буюртма, ҳакамлар ҳайъати қарори билан тасдиқланган ҳар бир фандан 1-ўринни эгаллаган ғолибнинг ҳужжатлари ижодий ишлари билан бирга вилоят ташкилий қўмитасига топширилади.

 

V. Кўрик-танловнинг учинчи босқичини ўтказиш тартиби

19. Кўрик-танловнинг учинчи (вилоят) босқичини ўтказиш масъулияти Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари зиммасига юкланади.

20. Кўрик-танловнинг ўтказиш вақти, жойи, ташкилий қўмита таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари буйруғи билан, фанлар кесимида ҳакамлар ҳайъати, эксперт комиссияси таркиби ташкилий қўмитанинг қарорига асосан тасдиқланади.

21. Кўрик-танловнинг учинчи босқичида ҳар бир фандан 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари аниқланади. Кўрик-танлов натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари йиғилишида муҳокама қилинади. Ўтказилган фанлардан 1-ўринни эгаллаган ғолиблар тўғрисидаги қарор, тавсия этувчи буйруқ ва бошқа ҳужжатлар Республика ташкилий қўмитасига тақдим этилади (барча ҳужжатлар ва материалларнинг электрон варианти ҳам топширилиши лозим).

 

VI. Кўрик-танловнинг тўртинчи босқичини ўтказиш тартиби

22. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари кўрик-танловнинг учинчи босқичида фанлар бўйича ғолиб бўлган ўқитувчиларни республика босқичига тайёрлаш мақсадида барча ташкилий чораларни кўради.

23. Кўрик-танловнинг учинчи босқичида фанлар бўйича 1-ўринни эгаллаган ўқитувчилар республика босқичида иштирок этади.

24. Кўрик-танловнинг республика босқичидаги топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази томонидан малакали мутахассислар жалб қилиниб, кўп вариантлилик асосида махфийлиги таъминланган ҳолда тайёрланади.

25. Кўрик-танловнинг мазкур босқичида республика бўйича “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” аниқланади ва бошқа иштирокчиларга эришган натижаларига кўра                          “фаол иштирокчи” дипломлари берилади.

 

VII. Кўрик-танлов иштирокчиси

32. Кўрик-танловга умумий ўрта таълим мактабларининг камида беш йиллик педагогик стажга эга бўлган олий, биринчи ва иккинчи тоифали фан ўқитувчилари қатнашиши мумкин.

33. Кўрик-танлов босқичларида иштирок этиш учун Низомда кўрсатилган тартибда ва белгиланган муддатда ҳужжатларни ташкилий қўмитага топширган умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларидан кўрик-танлов иштирокчилари рўйҳати шакллантирилади.

34. Кўрик-танлов жараёнида топшириқларни бажаришга, компьютер техникасидан фойдаланишда иштирокчи ўз ўқувчиларини, касбдошларини жалб қилиши мумкин эмас.

35. Белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар ҳамда Низомда келтирилган тартибда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

36. Кўрик-танловни ўтказиш жараёнида Низомда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори билан танловдан четлаштирилади. Бу ҳақда тузилган далолатнома ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

37. Кўрик-танловнинг Республика босқичида қатнашган ўқитувчилар мутахассислик фанидан қатъий назар 5 йилдан сўнг мазкур кўрик-танловда қайтадан иштирок этиши мумкин.

 

VIII. Ташкилий қўмита ва унинг вазифалари

38. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими, таълим муассасалари раҳбарияти ташкилий қўмита аъзоларини алоҳида буйруқ билан расмийлаштиради.

39. Кўрик-танловнинг барча босқичларида ташкилий қўмита, ҳакамлар ҳайъати ва эксперт комиссияси аъзоларининг яқин қариндошлари ёки ишлайдиган мактаби (тумани)дан ўқитувчилар иштирок этаётган бўлса, ушбу шахслар ташкилий қўмита қарори асосида ташкилий қўмита, ҳакамлар ҳайъати ёки эксперт аъзолари таркибидан чиқарилади.

40. Қуйидагилар ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кўрик-танловни ўтказиш муддатларини белгилаш;

кўрик-танловни юқори даражада ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати, саноқ комиссияси ҳамда апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш, синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этиш;

турли баҳс-мунозарали вазиятларга ойдинлик киритиш;

кўрик-танлов ҳужжатлариини расмийлаштириш;

кўрик-танлов доирасида ўтказиладиган тадбирларни ёритиб бориш учун оммавий ахборот воситаларини жалб этиш.

41. Ташкилий қўмита қарори аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, Ташкилий қўмита раисининг (у бўлмаганда раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

 

IX. Ҳакамлар ҳайъати ва эксперт комиссияси

42. Кўрик-танловнинг босқичларини ўтказиш учун ҳар бир фандан илғор ўқитувчилар, методистлардан иборат ҳакамлар ҳайъати комиссияси таркиби тузилади ҳамда ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.

43. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг амалий машғулотларини, саводхонлигини, тақдимотларини адолатли баҳолайди, баҳолаш мезони асосида эксперт гуруҳи хулосаларини ва ғолибларнинг якуний босқичда олган баҳоларини умумлаштирган ҳолда кўрик-танлов ғолибларини аниқлаб беради.

44. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосалари қарор билан расмийлаштирилади. Иштирокчилар фаолиятини баҳолашда ҳар бир ҳакам ўз балини қўяди ва саноқ комиссиясига беради. Саноқ комиссияси балларни умумлаштириб, ўртача бални чиқаради ва натижасини эълон қилади. Саноқ комиссияси ҳакамлар ҳайъати аъзолари ўртасида қуръа ташлаш йўли билан белгиланади.

 

X. Апелляция комиссияси

45. Кўрик-танлов иштирокчилари томонидан билдирилган оғзаки ёки ёзма ариза ва эътирозлар жойида фақат апелляция берувчи ўқитувчи иштирокида (бошқаларнинг бу жараёнга аралашиши мумкин эмас) комиссия аъзолари томонидан кўрик-танлов ўтказилган куннинг ўзида кўриб чиқилади ҳамда хулосалар расмийлаштирилади.

 

ХI. Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш

46. Биринчи (мактаб) босқичида ҳар бир фандан 1-ўринни эгаллаган ўқитувчи ҳомийларни жалб этган ҳолда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

47. Иккинчи (туман) ва учинчи (вилоят) босқичларида ҳар бир фандан 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган ўқитувчилар ҳомийларни жалб этган ҳолда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

48. Тўртинчи (республика) босқичида ҳар бир фандан 1-ўринни эгаллаган ўқитувчиларга ўрнатилган тартибда Халқ таълими вазирлигининг “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” I-даражали дипломи, “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, ”Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кубоги ва пул мукофоти билан тақдирланади.  

49. Республика босқичида ҳар бир фандан 2-, 3-ўринларни эгаллаган ўқитувчилар Халқ таълими вазирлигининг “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” II-, III-даражали дипломи ва пул мукофоти билан тақдирланади.

50. Кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этган ўқитувчилар иш тажрибалари Республика, вилоят миқёсида оммалаштирилади, дарс ишланмалари тўплам сифатида чоп этилади, ўқитувчилар иштирокида семинарлар ташкил этилади.

51. Кўрик-танлов ғолиблари Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан давлат мукофотларига тавсия этилиши мумкин.

52. Кўрик-танлов шартлари, унинг ўтказилиш жараёни ва натижалари тўғрисидаги ахборотлар вазирликнинг www.uzedu.uz расмий сайтида бериб борилади.

 

 

 

 

ХII. Кўрик-танловнинг Республика босқичи иштирокчилари учун

талаб этиладиган ҳужжатлар

53. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари томонидан кўрик-танловнинг Республика босқичи иштирокчилари ҳақида қуйидаги ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилиши шарт:

Вилоят ташкилий қўмитасининг йиғилиш баённомасидан кўчирма;

иштирокчининг аризаси, ўзи ҳақида маълумотнома (объективка, ИНН, ИНП, паспорт нусхаси);

иштирокчи ҳақида ахборот харитаси (илова қилинади);

иштирокчининг сиртқи тур учун тайёрлаган “Интернет-манба”ни электрон манзили иштирокчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларида кўрсатилиши лозим.

54. Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган, белгиланган талабларга риоя қилинмаган материаллар кўриб чиқилмайди ва иштирокчи Республика босқичига қўйилмайди.

Ҳужжатлар қоғоз ва электрон шаклда тақдим этилиши лозим, республика босқичига тақдим этилган материаллар қайтарилмайди.

Иштирокчининг ахборот харитаси

Фамилияси, исми, шарифи(тўлиқ)_____________________________________________________

Иш жойи_________________________________________________________________________

Педагогик стажи, қачондан бери ушбу фандан дарс бериши______________________________

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида охирги марта қачон иштирок этган_____________________________________________________________________________

Туғилган йили,ойи, куни ___________________________________________________________     

Туғилган жойи____________________________________________________________________

Мутахассислиги (қачон, қаерда ва қайси олий ўқув юртини тугаллаган, йили ва факультет номини ёзиш) ___________________________________________________________________________

Тоифаси __________________________________________________________________________

Асосий касбий ютуқлари____________________________________________________________

Яшаш манзили_____________________________________________________ _______________

Иш манзили ______________________________________________________________________

Иш телефони  ____________________________________________________________________ 

Уй телефони_______________________________________________________________________

Мобил телефони _____________________________

Факс _________________________________

Мактабнинг электрон почта манзили

Шахсий электрон почта манзили

Интернетдаги мактабнинг сайт манзили

Иштирокчини портфолиоси жойлаштирилган интентетдаги сайт манзили

Паспорт бўйича маълумотлар (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)__________________________________________________________________________

 

 

Республика босқичи учун тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар:

  • рангли расм(3х4 ҳажмдаги 2 дона);
  • шахсий электрон почта манзили;
  • мобил телефон рақами;
  • мукофотлари;
  • чет тилни билиши (қайси тил, кўрсатиш);
  • мен ўқитувчи бўлиб шунинг учун ишлайман...
  • АКТ дарс жараёнида шунинг учун фойдаланаман…
  • менинг мақсадим…
  • менинг педагогик дунёқарашим…
  • менинг қизиқишим (ёзиб кўрсатиш)

 

Мен барча берган ҳужжатдаги маълумотларни тўғри эканлигини тасдиқлайман.

 

      “____” ________________ 2016 йил ________________________имзо

 

 

 

Ўқувчилар билан дарсдан ташқари ўтказиладиган машғулотга буюртма

 

Иштирокчи-

нинг исми, фамилияси

Таълимий дастури

Машғулот мавзуси, cинфи

Машғулот учун керакли техник воситалар

 

 

 

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг баҳолаш мезони

 

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида камида беш йил педагогик иш тажрибага эга олий маълумотли ўқитувчилар иштирок этишлари мумкин.

 

Кўрик-танловни ўтказиш босқичлари

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1-босқич -умумий ўрта таълим мактабларида: феврал ойида

2-боқич -туман (шаҳар) миқёсида: март ойида

3-босқич вилоят миқёсида: апрель ойида

4-босқич Республика миқёсида: май ойида

 

Кўрик-танлов ўтказилиши белгиланган фанлар ва йўналишлар  рўйхати

( фан ва йўналишлар бўйича ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади)

Биринчи йили

 

Иккинчи йили

Она тили ва адабиёти

Қорақалпоқ тили ва адабиёти

Немис тили

Рус тили ва адабиёти (ўзбек ва бошқа тилларда ўқитиладиган гуруҳларда)

Француз тили

Рус тили ва адабиёти

Иқтисодий билим асослари

Немис тили

Давлат ва ҳуқуқ асослари

Француз тили

География

Математика

Биология

Тарих

Жисмоний тарбия

Кимё

Ўзбек тили

Математика

Тасвирий санъат,чизмачилик

Информатика

Бошланғич таълим

Физика

Меҳнат таълими

Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари

Мусиқа

Бошланғич таълим

 

 

Кўрик-танловнинг умумий ўрта таълим мактаби, туман, вилоят, Республика  босқичи қуйидаги тартибда ўтказилади

1-босқич. Умумий ўрта таълим мактабларида кўрик-танлов раҳбарият томонидан  ўқитувчилар жамоаси, ота-оналар кўмитаси, касаба уюшмаси билан ҳаморликда февраль ойида ташкил этилади.

          Умумий ўрта таълим мактабларида 2 турда ўтказилади:

       1 тур: Методик портфолио.

           Ўқитувчи охириги уч йилда  ишлаб чиққан энг яхши дарс ишланмаси, ўтказилган таълимий тадбир материаллари, матбуотда чиққан методик материали,туман, вилоят, республика семинар, конференциядаги маъруза матнлари, тўгарак машғулот режаси ва ишланмаларида ( ҳар бирининг сони 5 тадан ошмаслиги керак)  методик портфолио яратади ва ҳужжатлар билан ташкилий қўмитага тақдим этади.

            Методик портфолио қуйидаги мезонлар асосида 30 балл билан баҳоланади:

  Портфолиода берилган материалларни ҳар хил кўринишда тақдим этилиши (жадвалда, матнда, схемаларда)-2 балл;

материаллардаги мазмунинг теранглиги ва ўзига хослиги – 4 балл;

методик материаллардан ва педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнида учраган муаммонинг ҳал қилиш йўлларини кўрсата олиши –6  балл;

ёзма нутқ талабларига риоя қилинганлиги –4 балл;

дунёқарашининг кенглиги -4 балл;

тақдим этилган материалларни ўқув жараёнида фойдаланиш  учун қимматлилиги – 6 балл;

материалларнинг жойлаштирилиши-2 балл;

портфолио дизайнери-2 балл.

2-тур: Кўрик-танлов иштирокчиси томонидан очиқ дарс ўтказилади.  Иштирокчи очиқ дарс мавзуси, тури ва шаклини, шунингдек, синфларни фан  йўналиши ва тайёрлаган мавзусидан келиб чиққан ҳолда танлаш ҳуқуқига эга.(регламент: Дарс 45 дақиқа, 10 дақиқа кўрик-танлов иштирокчисининг ўз дарсини таҳлил қилиши ва ҳакамлар ҳайъатини саволларига жавоб беришга ажратилади)

Дарс жараёни қуйидаги мезонлар асосида 60 балл билан баҳоланади:

чуқур билимга эгалиги ва маҳоратини намойиш қила олиши – 8 балл;

қўллаган технология ва методларни янгилиги, ифода шаклларининг таъсирчанлиги ва натижавийлиги – 7 балл;

ўтилган мавзу бўйича ўқувчиларни баҳолаш ва такрорлаш – 5 балл;

ўқувчиларнинг ўзаро фикр алмашувини ташкил этиши – 5 балл;

мавзуни очишдаги усулларнинг ўзига хослиги  ва янги методлардан фойдаланиши–6  балл;

дарс босқичларида турли манбалардан фойдаланиши – 5 балл;

ўқувчилар фаолиятида мотивация ва интенсивликни ҳосил қилиши ҳамда жараён охиригача сақлай олиши – 6 балл;

замонавий воситалардан самарали фойдаланиши – 6 балл;

ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиши – 5 балл;

дарснинг мақсадга эришганлиги, самарадорлиги – 5 балл;

вақтнинг тўғри тақсимланиши – 2 балл.

Ўз дарсини тўғри ва аниқ таҳлил қилиши, ўқувчиларга берилган билимини ўзлаштириш натижасини аниқ ифодалай олиши-10 балл.

Жами 70 балл.

Умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган кўрик-танловнинг 2 тур натижалари бўйича 76 баллдан юқори балл тўплаган иштирокчи  биринчи ўринини  эгаллайди ва   туман босқичида иштирок этишга йўлланма олади. 

2-босқич:

Мазкур босқич Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан буйруқ билан таслиқланган ташкилий қўмита томонидан ўтказилади.

Кўрик-танловнинг туман босқичи 2 турда ўтказилади.

 1–тур. Сиртқи. 2-босқич иштирокчиси инновацион педагогик лойиҳа яратади ва кўрик-танлов ташкилий кўмитасига белгиланган муддатда тақдим этади. Лойиҳада умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг фанларни ўзлаштириш сифатини оширишда ўқитувчидаги муаммолар ва  унинг ечимини кўрсатиб бериши лозим.

Лойиҳанинг паспортида лойиҳа мавзуси, иштирокчининг манзили, лойиҳанинг мақсад ва вазифаси, лойиҳани амалиётда қўллашга оид воситалар, индикатив кўрсатгичлар (натижалар) берилиши лозим.

Лойиҳа Ms Word да, Times New Roman, кегль-14, ҳошия ўлчови чап томондан 2 см, қолган томонлари 1,5 см бўлган ҳолда 8 бетдан ошмаган ҳолда 1,5 интервалда тақдим этилади.               

Баҳолаш мезони

Мезон

Кўрсаткичлар

Балл

Матннинг тили

Услубий, грамматик саводхонлиги

4 балл

Тадқиқотчилик фаолияти

Ҳолатнинг ҳар хил вазиятини таҳлил қила олиш

4 балл

Вазиятга хулоса бериш

4 балл

Ишни яхшилаш учун аниқ бажариладиган иш режасини кўрсата олганлиги

2 балл

Мақсадни қўя олиши ва мақсад асосида кутилаётган натижани аниқ белгилаб бериши

2 балл

Комммуникатив маданияти

Иш тажрибасини аниқ ёрита олиш кўникмаси

5 балл

Саволларни шакллантирилиши ва унга жавобларни берилиши

5 балл

Долзарб муаммоларни ҳал қилиниши

Лойиҳанинг таълим сифатини оширишдаги  ролини исботлай олиши

6 балл

Муаммоларни ҳал қилиш йўлларини кўрсата олганлиги

6 балл

Кўрсатилган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини таълимда фойдаланиш мумкинлиги

6 балл

Натижавийлиги

Лойиҳанинг мақсадини аниқ кўргазмали бажарилиши

5 балл

Натижага эришиш учун аниқ таклифларни берилиши

5 балл

Берилган таклифлар ўқувчиларнинг маданиятига, онгига таъсир этганлик даражаси

2 балл

Лойиҳанинг ижодийлиги ва ўзига хослиги

4 балл

 

ЖАМИ:

60 балл

Биринчи турда 50 балдан паст балл тўплаган иштирокчи иккинчи турда қатнашмайди.

 

2-тур: Муҳим методик муаммолларни ҳал қилишга оид тақдимот (Иш тажрибаси)

“Мен ўқитувчиман” шиори асосида ўқитувчи-иштирокчи 7 дақиқагача философик қараши, ўқитувчининг таълим беришдаги ўрни, жамиятнинг тараққиётидаги роли, ўзининг фаолиятидаги педагогик тамойили, сифатли таълим беришга ёндашуви, таълим беришдаги методик муаммолари ва уларнинг ечимига оид тақдимот қилади.

Баҳолаш мезони

Мезон

Кўрсаткичлар

Балл

Мавзунинг муҳимлигини асослай олганлиги

 Касбий билимдонлиги ва унга  кенг кўламда  қараши

4 балл

Таълимни ривожланишида методиканинг таъсирини кўра олиш қобилияти

4 балл

Ўқитувчилик касбини ўзига хослигини  ёрита олиши

 Таълимда методикадан ўринли фойдаланишда  ўқитувчининг ролини кўрсата олиши

2 балл

 Муҳим методик муаммоларни тўғри танлаганлиги

4 балл

 Таълим олувчига шахс сифатида карашлигини эътиборга олинганлиги

3 балл

 Фикрини асослаб бера олиши

3 балл

 Фикрини хулосалаши ва умумлаштириб бериши

2 балл

Муаммолар шакллантириш кўникмаси ва унинг ечимини топа олиши

Муаммоларни аниқ  ва асосийларини  шакллантира олиши

2 балл

 Ноанъанавий ечим йўлларини кўрсата олиши

4 балл

Рефлексия (ўзини англаш жараёни)

Ўз фаолиятининг мазмунини англаб, таҳлил қила бера олиши

3 балл

Таълимга ўз тамойиллари билан қараши ва таҳлили

3 балл

Баён қилиши

Ноанъанавий бадиий баён қилиши

3 балл

Мақсаднинг аниқ ифодалаши

3 балл

 

Жами :

40 балл

Туман босқичининг 2 та тури натижаси бўйича 76 балдан юқори балл тўплаган иштирокчидан бир нафари вилоят босқичида қатнашади.

 

Кўрик-танловнинг вилоят, республика босқичи 4 турда ўтказилади:

1-тур (сиртқи). “Интернет- ахборот манбаи”

Вилоят босқичида кўрик-танлов иштирокчиси ўз портфолиосини яратиб туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ёки умумий ўрта таълим мактаби сайтига умумий ўрта таълим мактабининг  биринчи босқичидаги методик портфолиоси, очиқ дарс ишланмаси, иккинчи (туман) босқичдаги “Инновацион педагогик лойиҳа”, муҳим методик муаммолларни ҳал қилишга оид иш тажрибадан тақдимотини ҳакамлар ҳайъати тақризлари билан жойлаштиради.

Республика босқичида кўрик-танлов иштирокчиси  вилоят босқичидаги “Педагогик иш тажрибасини ёзма баён этиш”матнини, «Дарсдан ташқари машғулот» ва очиқ дарс ишланмаси вилоят халқ таълими бошқармаси сайтига ҳакамлар ҳайъати хулосалари билан жойлаштиради.

Интернет сайтнинг манзили иштирокчининг тақдим этган ҳужжатларида кўрсатилади.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан сайтга қўйилган материаллар кўриб чиқилади ва қуйидагича баҳоланади.

Баҳолаш мезони

Мезон

Кўрсаткичлар

Балл

Ахборотларнинг тўлалиги

Тақдим этилган ахборотлар сони

0-1 балл

Тақдим этилган ахборотларнинг таълимий ва методик аҳамияти

0-1 балл

Мазмундорлиги

0-1 балл

Методик саводхонлиги

0-1 балл

 

Фойдаланишга қулайлиги

Нутқий маданияти

0-1 балл

Фойдаланвчиларга берилган кўрсатмалар ва бўлимларга тақсимланиши

0-1 балл

Ахборотнинг

муҳимлиги

Ахборотларни меъёрий ҳужжатлар  асосида берилиши

0-1 балл

Ахборотларни янгилиги ва  муҳимлиги

0-1 балл

Дизайнини ўзига хослиги

Рангларни берилиши 

0-1 балл

Материалларни маданий тақдим  этилиши 

0-1 балл

 

ЖАМИ:

10 балл

 

2-тур. Педагогик иш тажрибасини ёзма баён этиш

Бу жараёнда иштирокчи компьютер техникасидан фойдаланиб ДТС талабларига асосланган ҳолда ўз педагогик иш тажрибасидан (дарс ўтиш шакллари, қўллаётган методлар, ўқувчининг билимини баҳолаш усуллари, кўрсатмали воситалардан фойдаланиши, ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатиш жараёни, янги мавзуни тушунтириш йўллари, уйга вазифа бериш ва уни баҳолаш, текшириш йўллари кабилар) матн яратади.

Жараён ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатилади. Матн тайёрлаш учун 2 соат вақт ажратилади.

Баҳолаш мезони

долзарблиги – 2 балл;

натижавийлиги – 3 балл;

амалий аҳамияти -3 балл;

тажрибада янгиликларнинг ифодаланиши -3 балл;

тақдим этилган иш тажрибанинг мантиқий тузилиши -2 балл;

мазмуни мавзуга мослиги -3 балл;

берилган материалларнинг аниқлиги -2 балл;

таҳлил қилиш кўникмаси, инновацион ғояларни ўз фаолиятида фойдаланиши-3 балл;

саводхонлиги -2 балл.

Компьтер техникасидан фойдалана олиши -2 балл.

Жами: 25 балл.

Баён қилинган материаллар кимнидир иш тажрибасдан кўчирилган бўлса, иштирокчини иши текширилмайди ва кўрик-танловдан  чиқариб юбрилади ва  ҳакамлар ҳайъатининг далолатномаси тузилади.

Биринчи ва иккинчи турда 30 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар учинчи турда қатнашади.

           3- тур: Кўрик -танлов топшириғи. «Дарсдан ташқари машғулот» ўтиш.

Дарсдан ташқари машғулот мавзуси ва шакли қайси синф ўқувчилари билан ўтказилиши иштирокчи-ўқитувчи томонидан белгиланиб, ташкилий қўмитага тақдим этилган  талабномада кўрсатилади ҳамда дарсдан ташқари машғулот ишланмаси тақдим этилади.  Машғулот регламенти: 20 дақиқа.

Баҳолаш мезони:

машғулот ўтишга танланган мавзунинг  муҳимлиги-2 балл;

таълимнинг мақсад ва вазифасини амалиётда намойиш қила олиши- 4 балл;.

ўқувчиларда  муҳокама қила олиш қобилияти ва таянч компетенцияларини шаллантиришда самарадорлк эриша олганлиги -5 балл;

ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро алоқасини ташкил этиши-3 балл;

 ижтимоий муҳитнинг имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалиёт билан боғланиши, кўрсатмали воситалар билан жиҳозланиши- 3 балл;

машғулотнинг хусусиятига мос метод ва воситалардан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этилиши -4 балл;

машғулот мазмунига қараб халқимизниг бой маънавий меросидан, маънавий  қадриятларидан самарали фойдаланиши-2 балл;

тақдимот маданияти-2 балл

Жами- 25 балл.

 

3 та тур натижаси бўйича 50 баллдан кам тўплаган иштирокчилар кўрик-танловнинг 4-турига қўйилмайди.

           4 -тур. Кўрик-танлов иштирокчиси нотаниш мактаблардан бирида нотаниш синфда нотаниш мавзу бўйича замонавий педагогик технология ва методларни қўллаган ҳолда 40 дақиқада дарс ўтади (дарс мавзуси ва синфи бир кун олдин қуръа ташлаш йўли билан аниқланади). Жами -40 балл.

Дарс жараёни қуйидаги мезонлар асосида 40- балл билан баҳоланади:

Мезон

Кўрсаткичлар

Балл

Нутқ ва ахборотларни бериш саводхонлиги

 

Мавзунинг мазмунини кенг кўламда билиши. терминларни, белги ва ишораларни илмий нуқтаи назардан тушунтира олиши

0-1 балл

Ўқувчилар ёшига мос ҳолда ахборотларнинг ҳажмини тўғри танлаганлиги ва тушунтира олиши

0-1 балл

АКТдан фойдаланиши кўникмаси

0-1 балл

Ўқитувчининг  нутқ маданияти ва ўқувчиларнинг нутқ маданиятини дарс жараёнида ўстириши

0-1 балл

Ҳар хил  манбаларни қўллаши (матнли, график, электрон)

0-1 балл

Натижавийлиги

Фан мазмунини тушунтиришда эришган  натижавийлиги

0-1 балл

Қўйилган муммоларни ҳал қилишда эришган  натижавийлиги

0-1 балл

Ўқувчиларни фикрлашга ундаши

0-1 балл

Дарсни режа  асосида олиб бориши

0-1 балл

Методик маҳорати ва ижодкорлиги

 

 

Дарс жараёнида методлар, усуллардан ўринли фойдаланиши

2 балл

Ўқитувчининг метод ва усуллардан фойдаланишини янгилиги ўзига хослиги

2 балл

Ўқувчиларнинг ўзаро фикр алмашувини ташкил этиши

0-1 балл

Мавзуни баён этишда  ҳар хил шакл ва воситалардан  фойдаланиши

0-1 балл

Мавзуни очишдаги усулларнинг ўзига хослиги  ва янги методлардан фойдаланиши

0-1 балл

Ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиши

0-1 балл

Таълим олишга қизиктира  олиши

Ҳар хил мотивация усулларидан фойдаланиши

0-1 балл

Дўстона муҳитни ташкил этиши

0-1 балл

Муаммоли  вазиятни ҳосил қилиши ва уни ечимини топишга ўқувчиларни қизиқтириши

0-1 балл

Ўқувчилар фаолиятида мотивация ва интенсивликни ҳосил қилиши ҳамда жараён охиригача сақлай олиши

0-1 балл

Баҳолаши

Очиқ ойдин асосланган баҳолаши

0-1 балл

Баҳолашнинг ҳар хил усуларидан фойдаланиши

0-1 балл

Баҳолаш мезонига риоя қилиши

0-1 балл

Дарсни ташкил этиш маданияти

Топшириқни бажарилишини тушунтира олиши

0-1 балл

 Дарсда ҳамкорликда ишлашлари бўйича кўрсатмаларни аниқ бериши

0-1 балл

 Ўқувчиларга индивудиал ёндашуви

0-1 балл

Дарснинг натижавийлигини тўғри таҳлил қила олиши ва баҳолаши

0-1 балл

Ўқувчилар билан алоқаси

Ўқувчиларга берилган саволларнинг тўғри тузилганлиги

0-1 балл

Ҳар хил манбалар билан ишлашга ўқувчиларни жалб қила олиши

0-1 балл

Ўқувчилар билан мулоқоти

0-1 балл

Мақсадга йўналтирилиши

Дарснинг тарбиявий томонига таъсири

0-1 балл

Ўқув максадга ўқувчиларни йўналтириши

0-1 балл

Ўқувчиларни  мустақил ижодий ишлашларни  қўллаши

 Ўқувчиларни мустақил ишлашлари учун интерфаол усулларидан фойдаланиши

2 балл

 Дарс жараёнида ўқувчининг фикрини ҳурмат

қилиши

0-1 балл

Гуруҳ бўлиб топшириқларни бажаришга жалб қилиши

0-1 балл

Иштирокчини ўз дарсига баҳо бериши

Иштирокчининг ўтган дарсини ўзи

 тўғри таҳлил қила олиши ва натижавийлигига баҳо бериши 

3 балл

 

ЖАМИ:

40 балл

Умумий балл – 100 балл.

Ғолиблар 4 та турдан Республика босқичида 76 балдан юқори кўрсаткичга эга бўлган иштирокчилар бир нафари 1-ўрин, бир нафари иккинчи, бир нафари учинчи ўрин этиб белгиланади.

 

 


Manba:
Kiritilgan vaqt: 25.02.2016


"Eng yaxshi dars ishlanma" ko'rik tanlovining natijalari
©2014-2017 O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligining yagona interaktiv davlat xizmatlari portali